АсосийSiyosat

Маҳалла фуқаролар йиғини ва “Нуроний” жамғармаси ҳудудидаги ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши шарт

'Маҳалла фуқаролар йиғини ва “Нуроний” жамғармаси ҳудудидаги ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши шарт'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати  кенгашларининг қўшма қарорига биноан ишлаб чиқилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низомда маҳалла фуқаролар йиғини ва “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимларига асосий талаб қўйилди

Маҳалла фуқаролар йиғини, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимларига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ миллий қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориши ва тегишли тавсиялар бериши;
  • тўй эгалари томонидан содир этиладиган миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик каби хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши;
  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;
  • ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши;
  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлардан олдин ва кейин ўтказиладиган ортиқча расм-русум ва маросимларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.

    Бошқа янгиликлар