АсосийSiyosat

“Саховат” интернат уйларида пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин

'“Саховат” интернат уйларида пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги
2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар                                             киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси жойлаштирилди

Муҳокама қўйилган қарор лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қарор ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини янада кучайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.

Қарорга киритилаётган қўшимчаларга кўра, “Саховат” интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин”лиги белгилаб қўйилган. 

Ушбу қонун лойиҳаси 3 октябрда муҳокамалар порталига жойлаштирилган. Агар сиз  ҳукумат томонидан шу тизимга киритилаётган янгиликларга беэътибор бўлмасангиз жорий йилнинг 18 октябрига қадар ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар