АсосийSiyosat

Тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни кимлар назорат қилади?

'Тўй, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни кимлар назорат қилади?'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг қўшма қарорига биноан ишлаб чиқилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низомга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан назорат қилувчи ташкилотлар ҳам белгилаб қўйилди.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан қуйидаги ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида жамоатчилик назоратини ташкил этилишини таъминлайди:

  • Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар;
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши;
  • Республика “Нуроний” жамғармаси;
  • Маънавият ва маърифат маркази;
  • Хотин-қизлар қўмитаси;
  • “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

    Бошқа янгиликлар