АсосийDunyo

Ҳайдовчининг айби билан автокран дарёга қулади

'Ҳайдовчининг айби билан автокран дарёга қулади'ning rasmi

Бугун, 5 октябрь куни эрталаб автокран Санкт-петербургдаги Фонтанка дарёси қирғоғидаги тўсиқни синдириб сувга қулади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Aвтоҳалокат Санкт-Петербургнинг марказидаги Невский проспекти билан кесишган жойда содир бўлди. Жароҳат олганлар йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 5 октябрь куни эрталаб Фонтанка қирғоғидаги 44-уйда яшовчи автокран ҳайдовчиси ойнани созлаш учун автокабинасидан чиққанида, машинани қўл тормозига қўймаган, натижада у юриб бориб сувга тушиб кетган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қулаган транспорт воситасини дарёдан олиб чиқиш учун авария жойига кранни етказиб беришни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар