АсосийJinoyat

Кореяга ишга бориш орзуси қимматга тушди

'Кореяга ишга бориш орзуси қимматга тушди'ning rasmi
2018 йилнинг май ойида Юнусобод туманида 37 ёшли Иброҳимжон Ж. 30 ёшли Фозил Б.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган. Ўзининг "хизматлари" учун 15.310.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларини ишонувчан бўлмасликка, ўзларига нотаниш ҳар қандай кимсанинг ваъдаларига ишониб, фирибгарликнинг қурбонига айланиб қолмасликка чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар