Ўзбекистоннинг Россия федерациясига қарашли Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград области ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади топилган. Айни пайтда тиббий экспертиза ўтказилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда марҳумнинг қариндошларига ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.






