АсосийJamiyat

​Чирчиқдаги мактабдан бола “ўғирламоқчи” бўлган аёл сурати билан боғлиқ вазият ўрганиб чиқилди

'​Чирчиқдаги мактабдан бола “ўғирламоқчи” бўлган аёл сурати билан боғлиқ вазият ўрганиб чиқилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг «Дарё»га хабар беришича, 27 сентябрь куни «Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлди» номи билан тарқалган видео ҳамда аёлнинг сурати билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиққан, дея хабар беради “Дарё” нашри.

Маълум қилинишича, суратдаги аёл бухоролик Г.С. эканлиги аниқланган. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўзининг 7 ёшли фарзанди билан бирга Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келишга борган. Мактабда дугонасининг қизи Г.С.ни танимаган, у билан кетишни истамаган ва мактаб ходимларининг эътиборига тушган. Оқибатда англашилмовчилик фуқаролар томонидан суратга олиниб, «бола ўғриси» деб, тасдиқланмаган нотўғри хабарлар тарқатилган.

    Бошқа янгиликлар