АсосийJamiyat

​“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллиги кенг нишонланади

'​“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллиги кенг нишонланади'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.

Қарор Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг пухта тайёргарлик асосида, юқори савияда ўтказилиши белгиланди.

Мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирлари, театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этилиши белгиланди.

Мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш ва “Ўзбек тилининг дўстлари” клубларини тузиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар