Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (843-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Шоҳимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.
Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Фарғона тумани “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” МФЙларда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, ушбу МФЙларнинг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.






