АсосийJamiyat

“Посбониман, муқаддас юртнинг” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

'“Посбониман, муқаддас юртнинг” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди 'ning rasmi

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Мудофаа вазирлиги ҳамда қатор вазирликлар ҳамкорлигида ўтказилган “Посбониман, муқаддас юртнинг” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Танлов уч босқич, яъни Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда профессионал шоирлар ўртасида шеърлар ва иншо ёзиш борасида ўтказилди.

Тантанали маросимни Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид кириш сўзи билан очиб, мамлакат тинчлигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машаққатли ва шарафли касблари, уларга яратилаётган имкониятлар ҳамда мазкур танловнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, танлов ғолиблари тақдирланди. Биринчи босқич натижаларига кўра:

  • 1-ўрин — Давлат хавфсизлик хизмати институти ходимининг фарзанди Фарангиз Шарипова;
  • 2-ўрин — Ички ишлар вазирлиги хизматчиси Диноза Ёқубова;
  • 3-ўрин — Давлат божхона қўмитаси Божхона институти курсанти Мадраҳим Темуров.

Иккинчи босқич натижалари:

  • 1-ўрин — Мудофаа вазирлигидан кичик сержант Қаюм Маҳкамов;
  • 2-ўрин — Давлат божхона қўмитаси “Қарши” темирйўл чегара божхона пости инспектори Диноза Арабова;
  • 3-ўрин — Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси Ҳусанбой Абдулҳаев.

Профессионал ижодкорлар ўртасидаги учинчи босқичда 3-ўринни шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зикрилла Неъмат, 2-ўринни шоир Искандар Раҳмон, биринчи ўринни эса ёш ижодкор, Эркин Воҳидов номидаги Медиамарказ раҳбари Алишер Боймуродов эгаллади.

Барча ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари ҳамда пул мукофоти топширилди.

Тадбирда Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонанда ва раққосалари томонидан янграган дилрабо қўшиқлар, гўзал рақслар барчага хуш онларни тақдим этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар