АсосийJamiyat

Ўн саккиз мамлакат физиклари Ўзбекистонда учрашди

'Ўн саккиз мамлакат физиклари Ўзбекистонда учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти “Ядро физикаси ва ядровий технологияларнинг ҳозирги замон муаммолари” мавзуида халқаро анжуман ўтказди, дея хабар беради ЎзА.

Институтнинг ВВР-СМ русумидаги тадқиқот реакторининг 60 йиллигига бағишланган ушбу анъанавий тадбирда дунёнинг 18 мамлакатидан 180 нафарга яқин олим иштирок этди.

Анжуманда иштирокчилар ядровий энергетика ва ядровий тиббиёт мавзуси таҳлилига эътибор қаратар экан, бу масалалар замонавий технологияларни ривожлантириш нуқтаи назаридан мамлакатимиз яқин келажаги учун ўта муҳимлиги қайд этилди.

Эътиборли жиҳати, Ядро физикаси институти мамлакатимиз ва Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик илмий текшириш масканидир. Унинг илмий бўлинмалари ва тадқиқот ядро реактори, циклотрон, электрон тезлатгичи, гамма қурилмаси ва нейтрон генератори каби ноёб объектлари базасида ҳозирги замон фан ва техникасининг истиқболли йўналишларини қамраб олган хомашё, буюм ва асбоб-ускуналар импорти ўрнини босувчи, жаҳон бозор талабларига жавоб берувчи экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар олиб борилиши билан катта аҳамият касб этади.

Анжуманда Туркия, Австрия, Жанубий Корея, Австралия, талия, Гонконг, Германия, Буюк Британия, Россия, Беларусь, Украина каби давлатлар олимлари мавзу доирасида қизғин музокаралар олиб борди. Улар ушбу фан равнақи йўлида биргаликда ишлаш истагини билдирди.

    Бошқа янгиликлар