АсосийJamiyat

​Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

'​Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси Regulation.gov.uz порталига муҳокамагақўйилди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

    Бошқа янгиликлар