Бу эса ўз навбатида Япония ва Жанубий Корея ҳукуматлари норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.
Япония Бош вазири Пхеньян бу каби ҳатта-ҳаракатлари билан БМТ резолюциясини бузаётганини таъкидлади. Мазкур ҳолат мамлакат хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинган. Бош вазир мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро ҳамжамият ва биринчи галда АҚШ билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди. Маълумотларга кўра, ракеталардан бири Япониянинг Симанэ префектураси соҳилларидан анча узоқроқ ҳудудга қулаган.
Жанубий Корея ҳукумати ҳам ушбу ҳолатдан қаттиқ ташвишда эканлигини маълум қилди. Расмий Сеул тахминларига кўра, ракеталар сув ости кемасидан отилган. Эслатиб ўтамиз, келаётган дам олиш кунлари Вашингтон ва Пхеньян ўртасида Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш масаласида музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.






