АсосийJamiyat

​Саида Мирзиёева барчани «TASHKENT BOOK FEST – 2019» китоб кўргазмасига таклиф қилди

'​Саида Мирзиёева барчани «TASHKENT BOOK FEST – 2019» китоб кўргазмасига таклиф қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали барчани 2 дан 4 октябрга қадар бўлиб ўтадиган «TASHKENT BOOK FEST – 2019» Биринчи Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклиф қилди.

Кўргазма ишида 16 та мамлакатдан ноширлик ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, юртимиз нашриётлари ва китоб дўконлари иштирок этмоқда.

“Тадбир доирасида муаллифлар ва китобхонларнинг узоқ кутилган учрашувлари, турли қизиқарли тақдимотлар, интеллектуал ўйинлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ва маҳорат сабоқлари ўтмоқда. Ёш ўқувчилар учун махсус болалар майдончаси ҳозирланган. Барча ташриф буюрувчилар вақтини мароқли ўтказиши аниқ!

Ноширлик соҳасида биринчи бор ўтказилаётган ушбу кенг миқёсли тадбир Агентлик томонидан Президентимизнинг китоблар ва мутолаани тарғиб қилиш бўйича Тўртинчи ташаббусини фаол рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган.

Ўйлайманки, бу адабий меросимизни асраб-авайлаш, китобхонлик маданиятини шакллантириш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар