«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати офисида уй-жой ҳуқуқи соҳасида одил судловни таъминлаш масаласига бағишланган экспертлик муҳокамаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ҳаракат матбуот хизмати. Унда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий экспертлар, депутатлар, суд корпуси, академик ҳамжамият вакиллари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ва қишлоқларда умумий яшаш майдони 3,5 млн. квадрат метрдан ортиқ бўлган намунавий ва кўп қаватли уйлар барпо этилди. Уй-жой қурилиши ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,5 бараварга ошди.
Шу билан бирга, қурилишни ташкил этишда ва муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлашда бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, уларга янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур. Учрашувда хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаси муҳокама қилинди.






