Республикамиздаги банклар томонидан тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредитлар берилиши уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришнинг яққол мисолидир. Айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиёзли кредитлар ўз вақтида қайтарилмаслиги молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатади.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро ҳудудий бошқармасининг “Асакабанк” Бухоро филиали манфаатига қарздор масъулияти чеклаган жамият ҳамда Н.Амоновага нисбатан 1 млрд. 44 млн. 12 минг сўм кредит қарздорлиги ва пеняни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 млрд. 44 млн. 12 минг сўм кредит қарздорликни ундириш таъминланди.






