"Телеграм" ижтимоий тармоғида 13 мингга яқин обуначиси бўлган Фармэксперт канали маълумотига кўра Россияда илк бор БФҚ (БАД, биологик фаол қўшимча) ишлаб чиқарувчи компаниялар устида жиноят иши кўрилди.
БАД – бу биологик фаол қўшимча бўлиб, давлат рўйхатидан ўтганида кимёвий дори эмас, балки озуқавий қўшимча сифатида кўрсатилади. Яъни таркибида дори сақламайди. У шунчаки озуқага қўшимча бўлиши керак.
"Риа Панда" номли БАД ишлаб чиқарувчи компания ўзининг Сеалекс, Эретроген, Апилакс БАД воситалари таркибига эркакларнинг жинсий фаоллигини оширувчи кимёвий модда "тадалафил" қўшиб келган ва буни яширган.
Тадалафил моддаси кичик тос ичида қон айланишни яхшилайди ва жуда кўп қарши ва ножўя таъсирлари бор.
"Риа Панда" 16 миллард рубллик БАД сотган ва унинг устидан жиноий қўзғатилган.
Бу аслида янгилик эмас. Кўпгина БАДлар таркибидаги кимёвий моддалар яширилади. Бу айниқса Оздирувчи Бадлар таркибида кўп қўлланилади. Ўзбекистонда хам кўпгина дорилар Бад сифатида рўйхатдан ўтказилган. Сабаби оддий Бадлар реализациясига нисбатан қатъий лаборатория текширувлари, солиқ ва бошқа тўловлар камроқ.
Яна бир хулоса: БАД жуда кучли ва мўъжизавий таъсирга таркибидаги яширинча кимёвий моддаларсиз эриша олмайди. Янаям аниқроғи БАД зўр таъсир қиляптими, демак таркибида қандайдир кимёвий модда бўлиши мумкин. Шунинг учун сотувга чиқарилаётган биологик фаол қўшимчаларни ҳам муайян тартибда лаборатор текширувдан ўтказиш мақсадга мувофиқ.






