АсосийJinoyat

“Норин” дарёси орқали ноқонуний маҳсулотлар олиб ўтиш режасига чек қўйилди

'“Норин” дарёси орқали ноқонуний маҳсулотлар олиб ўтиш режасига  чек қўйилди'ning rasmi

Божхоначилар мамлакатимизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида фуқаро М.Ғ қўшни мамлакатдан ноқонуний равишда “Норин” дарёси орқали олиб ўтилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 36 миллион сўмлик 4586 дона чўғланма лампалар, 4 дона телевизор ва бошқа хўжалик маҳсулотларини қабул қилиб олаётганда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар