Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча “Бухоро аэропорти” чегара божхона постига хорижданучиб келган фуқаро Ф.И божхоначилар томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 18,9 миллион сўмлик, 6300 дона сим карталарни мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






