АсосийDunyo

Туркиядаги зилзила одамларнинг ваҳимасига сабаб бўлди

'Туркиядаги зилзила одамларнинг ваҳимасига сабаб бўлди'ning rasmi

Истанбулда кучи деярли 7 баллга тенг бўлган зилзила содир бўлиши ортидан бир неча киши жабрланди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази Истанбулдан 70 км узоқликда Мармар денгизида 12,5 км чуқурликда рўй берган. Табиий офат натижасида 8 нафар кишининг енгил жароҳат олгани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ер ости силкиниши Истанбулда ваҳимага сабаб бўлган. Айрим ташкилотлар ва мактабларда эвакуация ишлари амалга оширилган.

Шаҳардаги иккита масжидга шикаст етган. Эслатиб ўтамиз, 15 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Истанбул шаҳри Европа ва Осиё қитъалари кесишган нуқтада жойлашган бўлиб, унинг остида учта фаол ёриқ линия мавжуд. 1999 йилда Истанбулдан 90 км узоқликда жойлашган Измит шаҳрида рўй берган зилзила натижасида 17 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар