АсосийDunyo

Энди аёл сайёҳлар эркак ҳамроҳлари кузатувисиз ҳам Саудия Арабистонига кириши мумкин

'Энди аёл сайёҳлар эркак ҳамроҳлари кузатувисиз ҳам Саудия Арабистонига кириши мумкин'ning rasmi

Саудия Арабистони мамлакатга ташриф буюрувчи аёл сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Энди аёл сайёҳлар эркак ҳамроҳлари кузатувисиз ҳам Саудия Арабистонига кириши мумкин. Қолаверса, энди уларнинг абая кийиб юриши ҳам шарт эмас. Бироқ мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларига киришда маълум чекловлар сақлаб қолинади. Қатор енгилликларни жорий этиш орқали Саудия Арабистони кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб этмоқчи.

Шу мақсадда янги виза дастури ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ 49 давлат фуқароларига мамлакатга визасиз кириш имконияти тақдим этилади. Шунингдек мамлакат ҳукумати хорижий компанияларни мамлакатнинг сайёҳлик секторига инвестиция киритишга чақирмоқда. Айни дамда сайёҳлик соҳаси мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3 фоизини ташкил этади. Ҳукумат мазкур кўрсаткични яқин келажакда 10 фоизга оширишни мақсад қилган.

    Бошқа янгиликлар