АсосийDunyo

Истанбулда кучли зилзила бўлди

'Истанбулда кучли зилзила бўлди'ning rasmi

Истанбулда содир бўлган зилзила натижасида 34 киши яраланди, 473та бинога шикаст етди. Бу ҳақда РИА новости хабар қилди.

"Зилзила оқибатида яраланган 34 кишидан 10 нафари касалхонада даволанишни давом эттирмоқда, 24 кишига жавоб берилди. Зилзиладан сўнг 188та афтершок қайд этилди, уларнинг энг кучлиси 4,1 баллга тенг бўлди", - деб маълум қилди Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай.

Европа Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, пайшанба куни Туркия ғарбида 5,9 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Истанбулдан 68 километр ғарбда жойлашган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған зилзила оқибатида саккиз киши енгил жароҳат олганини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар