АсосийJamiyat

ЙХҲТ Бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар ҳақида фикр билдирди

'ЙХҲТ Бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар ҳақида фикр билдирди'ning rasmi

2019-йилнинг 24-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ню-Ёрк шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга содиқлик тасдиқланди.

ЙХҲТ Бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.

Томас Гремингер декабр ойидаги бўлажак парламент сайловини халқаро демократик стандартларга тўлиқ мос равишда шаффофликни таъминлаган ҳолда ва адолатли ўтказиш бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини олқишлади. ЙХҲТ Бош котиби Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро мамлакатга халқаро кузатувчилар сифатида биринчи марта тўлақонли делегацияни жўнатишга тайёр эканлигини хаабр қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЙХҲТ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар