22 ёшли Арманистонлик Сатеник Казарян номаълум ва ғайритабиий касалликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда Мир24 телеканали хабар берди.
Аёл беморнинг кўз ёшлари ўрнида кристаллар пайдо бўлмоқда. Бу жараён эса унга қаттиқ азоб беряпти. Ҳар куни эрталаб аёл кўзларида ўткир кристаллар вужудга келади. Сўнгги икки ойда Сатеник Казарян ушбу ҳолатга кўникиб қолди. Ҳозирча маҳаллий шифокорлар бу ҳолатга аниқ ташхис қўя олишмаяпти. Бемор кўз ёши ўрнида кунига 30 га яқин кристал вужудга келмоқда. Айни дамда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари бу ҳолатни ўрганишмоқда.
Мазкур жараёнда аниқ ташхис қўйилиши ва зарурий даволаш амалиётининг белгиланиши, худди шу каби дарддан азият чекаётган Бразилия ва Ливанлик беморларнинг ҳам дарддан фориғ бўлишига ёрдам бериши мумкин. Ғарб мутахассислари бу цистиноз – яъни аминокислот метаболизми туғма бузилиши натижасидаинсон аъзо ва тўқималарида цистин кристалларининг вужудга келиши билан боғлашмоқда.






