АсосийJamiyat

Инсонларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир

'Инсонларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш  одамийликнинг энг олий мезонидир'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари мобайнида ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиняпти.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Уйда ногирон қизим ва неварам билан ўтирганимизда, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари хонадонимизга ташриф буюришди, – дейди Олмазор тумани “Жийдали” маҳалласида яшовчи 1948 йилда туғилган Лутфинисо Мирзараҳимова. – Уларни кўриб жуда хурсанд бўлдим, оилангиздан хабар олгани келдик дейишганида бошим осмонга етди. 38 ёшимда турмуш ўртоғим оғир касалдан вафот этди, улардан кейин 1 нафар қизим, 1 нафарўғлим қазо қилди, кенжа қизим Ҳилола ҳам 2-гуруҳ ногирони, неварам Усмонжон ҳам 1-гуруҳ ногирони, уларга ёлғиз ўзим қарайман. Яхшиям қўни-қўшниларим, маҳалла фаоллари доимо хабар олиб туришади, Яқинда маҳалламиз раиси бошчилигида уйимизнинг томи ёпиб берилди, мен улардан миннатдорман. Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ҳам ўз миннатдорлигимни билдираман, уларга юртимиз тинчлигини сақлаш вазифаси юклатилган, шу ишни бажаришларида уларга соғлиқ-саломатлик, куч-қувват тилайман.

Бундан ташқари, Институт профессор-ўқитувчилари Қува туманининг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлари
1975 йилда туғилган Хуррият Мамажонова ва унинг ўғли 2007 йилда туғилган Намозиддин Мамажоновларнинг
ҳолидан ҳам хабар олинди.

– Мен кўргани ростдан Тошкентдан келдингларми? – дейди болаларча беғуборлик, сўридаги кўрпачада бувиси билан ўтирган Н.Мамажонов. – Мен ҳам тендошларим қатори кўчаларда ўйнагим, мактабларга боргим келади. Бироқ имкониятим чекланган. Лекин ўқитувчим ҳар куни уйимизга келиб фанлар бўйича сабоқ бериб кетади. У кишига раҳмат айтаман. Чунки, китоб ўқишга ўргатади. Адабиёт ва санъатни яхши кўраман. Хўп десаларингиз “Ватан” номли шеърни ёддан айтиб бераман. Болакай билан узоқ давом этган суҳбат унда яхши таассуротлар қолдирганлиги унинг кулиб турган кўзларидан кўриниб турарди.

Ушбу хонадондан маҳалла фаоллар, профилактика инспектори, қўни-қўшнилар доимо хабар олиб туришади.

Шунингдек, Қувасой шаҳар “Бўстон” маҳалласи Бўстонлиқ кўчасида яшовчи ногирон, 2007 йилда туғилган Насибулло Миркомиловнинг ҳам холидан хабар олинди. Соғлом туғилган болакай 3 ойлигида бетоб бўлиб, шу аҳволга тушиб қолади.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар