16 сентябрь – халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни
Озон қатлами ҳақида инсоният бир асрдан бери бонг уриб келади. Униг емирилиб бориши ва инсоният учун туғдириши мумкин бўлган ҳалокатли таъсири ҳақида барчамиз ўқиганмиз, эшитганмиз. Хўш, бу мвзу нима учун ҳали-ҳануз ўз долмзарблигини йўқотмай келади? Унинг биз учун хавф-хатари шу қадар юқорими?
Дарҳақиқат, кейинги икки аср давомида сайёрамиз миқёсида илм-фаннинг тараққий этиши, саноатнинг ривожланиши, техника ва технологиянинг катта ютуқларга эришиши ўз навбатини сайёрамизнинг табиий мувозанатига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бугунги кунга келиб, инсоният экологик танглик аталмиш глобал муаммога рўбарў келди. Ўтган асрда Орол денгизининг қуриши, саҳроланиш жараёнининг тезлашиши, ҳаво ҳароратинининг йилдан-йилга ортиб бориши, иқлим ўзгаришлари – барча-барчаси инсоният ва табиат ўртасидаги мутаносиблик ҳақида чуқурроқ мулоҳаза юритишни талаб этаётир
Озон қатламинининг емирилиши, унда турли туйнукларинг ҳосили бўлиши ҳам бевоситаана шу мувозанат ва мутаносибликнинг издан чиқишига чамбарчас боғлиқ. Келинг, мушоҳадаларимизни чуқурлаштиришдан аввал, озон қатлами ҳақидаги тушунчаларимизни “элакдан ўтказсак”...
Озон қатлами қаерда?
Кимёвий нуқтаи назардан қараганда озон – бу молекуласи учта кислород атомидан ташкил топган модда (О3) бўлиб, кислородга Қуёшниг ультрабинафша нурлари таъсир этиши натижасида юзага келади. Озон қатламинин асосий қисм, стратосфера қатламида, Ер сатҳидан ўртача 20-25 км баландликда (тропик кенгликларда 25-30 км, қутбда 15-20 км) жойлашган. Озон қатламининг атмосферадаги улуши 1 000 000/8 га тўғри келади. Агар дунё океанини атмосфера қатлами деб тасаввур қилсак, озон қатлами шу океан сатҳидаги3 миллиметрлик юпқа пардани ташкил этган бўлар эди.
Бу қатламнинг вазифаси қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни фильтрлаб ер сатҳига йўналтиришдан иборат. Олимларнинг ҳисоб китобларига кўра, ушбу зарарли нурларнинг 97-99%ини айнан Озон қатлами ўзида тутиб қолади.
Сир эмаски, бу зарарли нур Ер сатҳигаетиб кеганида, сайёрамида ҳаёт мутлақо бўлмасди.Озон қатлами Ер атмосферасида 500-600 миллион йил олдин, фотосинтез туфайли, унда етарли миқдорда кислород тўплангани боис шаклланган, бу эса, тирик мавжудотлар учун қулай табиий шарт-шароит юзага келишини таъминлаган, аввал ўсмликлар, кейин ҳайвонот дунёси ривожланган.
Озон қатлами тушунчасини фанга илк бор француз физиклари Чарлз Фабрри ва Анри Буиссон киритган. 1912 йилда улар ультрабинафша нурланишининг спектроскопик ўлчовларидан фойдаланиб, атмосфера қатламларида озон борлигини исботлаб беришган. Кейинчалик Venus Express орбитал зонди орқали Қуёш системасидаги бошқа сайёралар – хусусан Венерада ҳам азон қатлами борлиги аниқланди.
Туйнуклар қаердан пайдо бўлади?
Юқори айтилганидек, атмосферадаги бу юпқагина парда миллион йиллар давомида Қуёш нурини заминга мўътадил равишда етказиб беради. Аммо вақти-вақти билан бу “парда”нинг турли нуқталарида “тирқиш”лар пайдо бўлиб туради.
Ана шундай туйнуклардан бири 1985 йилда аниқланган эди. Антарктида устида пайдо бўлган бу туйнукнинг диаметри минг километрдан кўпроқ бўлиб, унинг майдони тахминан Мўғулистон ҳудудига тенг эди.
Кейинчалик бундай туйнуклар озон қатламида кўплиги, улар вақти-вати билан пайдо бўлиши, маълум муддатдан кейин ўз-ўзидан битиб кетиши аниқланди.
Озон тешикларининг юзага келишининг икки хил асосийсабаблари илгари суралган: табиий ва антропоген. Маълумки, озон қатлами ҳали кашф қилинмаган, саноат ривожланмаганзамонларда ҳам,унда табиий йўл билан туйнуклар юзага келган. Бунга эса, Ернинг шимолий ва жанубй қутбларидаги табиий жараёнлар сабаб бўлган.
Ўз-ўзидан маълумки, озон қатлами Қуёш нурлари ва кислороднинг синтези туфайли пайдо бўлади. Маълумки Арктикада (шимолий ярим шарда) қиш пайти, Антарктидада эса ёз ойларида қуёш нури миқдорининг камайиши озон қатламига ҳам сезларли таъсир кўрсатади ва унда турли тешиклар пайдо бўлади. Қуёш нури оқимининг кўпайиши эса, бу тирқишларнинг ўз-ўзидан битиб кетишига сабаб бўлади.
Бунндан ташқари, Ер сатҳида бир қанча вуқонларнинг уйғониши ва ундан ажраладиган турли моддалар озон қатламини емириши аниқланган.Масалан 2010 йилда Индонезиянинг Ява оролидаги Мерапи вулқони отилганидан кейин озон қатламида сезиларли салбий ўзгаришлар кузатилган. Россияоилк олимларнинг кузатишларига кўра, мазкур вулқоннинг таъсири анча пайт сезилиб турган ва 2011 йилда ҳам озон қатламидаги тирқишлар сони ва майдони меъёрдагидан анча юқори эканин аниқланган.
Халқаро илмий кузатишларга кўра, 2018 йилда озон қатламидаги барча тирқишларинг умумий ҳажми 17 миллион квадрат метрни ташкил этган. Бироқ бу рақам нисбий бўлиб, туйнукларнинг асосий қисми 7-10 кун ичида битиб кетади, уларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлиши мумкин.
Инсон ўзинг, ҳайрон ўзинг...
Олимларнинг фикрича озон қатламига антропоген жараёнлар жуда ката таъсир кўрсатиб келмоқда. ХХ асрга келиб, саноат корхоналарининиг ривожланиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, хусусан транспорт воситаларининг кўпая бошлаши озон қатлами емирилишини тезлаштирган.
Илмий текширувлар натижастжа таркибида фтор, бромва хлор моддалари бўлган фреон бирикмалари, водород хлориди, азот оксиди сингари бирикмалари атмосферага чиқарилганда, улар азон қатламига етиб боради ва бу юпқа қатламниг емирилишга сабаб бўлади.
Бундай бирикмалар асосан совуткич ва музлаткичларда, кондиционерларда, аэрозолли дезодорантлар ва пардоз воситалари, чиқинди газлар таркибида учрайди. Шу боис, 1989 йилда Канаданинг Монреаль шаҳрида Азон қатламига зарар етказадиганмоддалар тўғрисида протокол тузилган ва у 1989 йил 1 январдан кучга кирган. 2009 йил ҳоатига кўра, БМТга аъзо 196 давлатнинг барчаси бу протоколгақўшилган. 2000 йил25 январь куни Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинган.
Монреал протоколига 2019 йилдан бошлаб протоколга иссиқхона газлари – гидрофторуглеродларни чеклаш бўйича яна битта қўшимчакиритилди. Ушбу бирикмалар озон қатлами учун хавфсиз, аммо улар Ердаги ўртача ҳароратнинг ошишига сабабчи бўлади. Ҳозирга қадар 58 мамлакат бу қўшимча моддани ратификация қилди. Агар улар ушбу модда талабларига тўла риоя қилишса, ҳароратнинг ўртача 0.4 ° C атрофида кўтарилишининг олдини олади.
Қонун ҳаммага баробарми?
Мазкур протокол имзоланганидан сўнг, Ер юзидаги деярли барча давлатлар аста-секин қуйи хлорофлорокарбонлар – таркибида метан, этан ва пропан газлари мажуд бўлган фреонлардан фойдаланишни тўхтатдилар. Масалан, ўтган асрнинг 80-йилларида Ер юзида 350 тонна фреон ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирда бу рақам расман нолга тенг. Бироқ, ўтган давр мобайнида атмосферада бундай моддалар атиги 1 фоизга камайди, холос. Бундан ташқари, Ернинг жанубий ва шимолий ярим шарларида фреонлар таркибидаги фарқ кескин ошди. Кўплаб олимлар буни Шарқий Осиё мамлакатларида расмий рўйхатдан ўтмай ишлаётган кўплаб саноат корхналарининг фаолияти билан боғлашмоқда.
Бундан ташқари саёрамизда ишлаб чиқарилаётган барча музлаткич ва кондиционерларни битталаб текширишнинг имкоин йўқ. Гарчи расмий ҳужжатларда улар ўз маҳсулотларида азон қатламига зарар етказувчи моддаларни ишлтмасликларини кўрсатишса-да, амалда бунинг аксини кўриш мумкин. Натижада ҳар йилли тонналаб фреон атмосферага чиқаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди.
Нима қилмоқ керак?
Ер сайёрасида умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсон етти ярим миллиард йўловчини бағрига олган улкан кемага ўхшайди. Бу кеманинг ҳалокати ундаги ҳар бир йўловчи учун фожеа билан тенг. Шунинг учун айрим давлатлар ёки саноат корхоналаринининг нақд пул илинжида халқаро қонун талабларини қўпол равишда бузаётганини ана шу улкан кемада кетаётган айрим нодон йўловчиларнинг атайлиб кемани тешишга уринишига қиёслаш мумкин.
Албатта, азон қаламини асраш қолиш фақат ҳукумта идоралари ёки йирик компанияларнинг иши эмас. Мутахассислар бунинг учун сайёрмизддаги ҳар бир инсон ҳаётбахш қатламнинг емирилишига йўл қўймаслик учун ҳисса қўша олишини айтишмоқда.
Бунинг учун ҳар биримиз илгари ишлаб чиқарилган, катта миқдордаги фреон билан ишлайдиган маиший техника воситалари хизматидан воз кечишимиз, янгиларини сотиб олаётганда бу техникаларда азонни емирувчи моддалар ишлатилмаганига ишонч ҳосил қилишимиз, аэрозолли пардоз воситалари ва спрейларни ишлатмаслигмиз, шахсий машиналар ўрнида кўпроқ жамоат транспорти ёки велосипедлардан фойдаланишимиз, кўпроқ дарахт ва гул кўчатлари ўтказишимиз, платик идишлар ва пакетларни ишлатмаслигимиз орқалиқайсилир маънода озон қатламни ҳимоялашга хизмат қилган бўламиз.
Мақоламиз охирида яна бир хушхабар: Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (БМО) ва БМТ мутахассислари ҳисоботига кўра, озон қатлами ҳар йили ўртача 0,3 фоизга тикланиб бораётган экан. Агар шу тахлит давом этса, 2060 йилларга бориб, озон қатлами бутунлай тикланади ва унда бирорта ҳам тирқиш қолмайди.
Аммо, бунинг учун юқорида айтганларимиз – катталар Протокол талабларига изчил амал қилиши, қолганлар ҳам юқорида тилга олинган вазифаларга бефарқ бўлмаслиги керак.
Рустам Жабборов






