АсосийShou-biznes

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 50 йилдан сўнг қандай кўринишда бўлишади?

Айни кунларда барча янги йил байрамига ўзига хос тайёргарлик кўрмоқда. Санъаткорлар ҳам бу жараёнда чет қолишгани йўқ.

"Божалар" гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов ва унинг бир неча дўстлари айни вақтда кексалик гаштини суришмоқда... Бу гап барчани ҳайрон қолдириши табиий. Бироқ суратлар ана шундай хулоса қилишни тақозо этмоқда. 

Санъаткорларнинг ноодатий кўринишда бўлиб, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Хаттоки, ижтимоий тармоқларда ҳам мухлислар турлича фикрларни билдиришди. 

Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзохолов, Шукрулло Исроилов, Жумадилла Раметов, Шоҳруҳхон ва "Уммон" гуруҳи йигитларининг бу кўриниши сизни ҳам ҳайрон қолдираётган бўлса, ажаб эмас.

Гап шундаки, бу суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлардир. Жаҳонгир Позилжонов "Жамшид" дея номланган янги тарона тайёрлади ва куни кеча мазкур қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олинди.

Ана шу клипда йигитларнинг кўриниши тахминан 50 ёшларга катта қилиб кўрсатиш мақсадида грим усталари ўзларининг моҳир эканликларини исботлашди.

Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олинган клип тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар