АсосийJamiyat

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қон топшириш хайрия акциясида қатнашди

'Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қон топшириш хайрия акциясида қатнашди'ning rasmi

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Эзгулик албатта қайтади!” шиори остида ўтказилган қон топшириш ҳайрия акциясида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари фаол иштирок этди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳарбий хизматчилар кўнгилли равишда қон топшириш учун махсус марказларга боришди ва кўплаб беморлар учун зарур бўлган ҳаёт томчиларининг йиғилишига сидқидилдан ҳисса қўшишди.


Маълум қилинишича, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Мурувват ва меҳрибонлик уйларига ҳам бориш, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан, имконияти чекланган ва кексалар ҳолидан хабар олиш ҳамда муҳтожларга ёрдам кўрсатиш тизимида фаол қатнашади.

    Бошқа янгиликлар