Андижон туманлараро фуқаролик судининг суд буйруғига кўра Олтинкўл тумани, “Сафаробод” МФЙ да яшовчи М.Раҳимова фойдасига 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун Олтинкўл тумани “Сафаробод” МФЙ, Зиёкор кўчасида яшовчи Ш.Раҳимовдан алимент ундиришлик белгиланган.
Ундирувчи М.Раҳимова фарзандларининг моддий таъминотидан қийналиб, бошқа шахслардан қарз олишга мажбур бўлган, натижада 2 млн 550 минг сўм миқдорида қарз бўлиб қолганлигидан хабар топган давлат ижрочиси Б.Дехқонов қарздор Ш.Раҳимовга фарзандлари моддий томондан қийин аҳволда эканлигини, у томонидан берилаётган алимент пуллари эҳтиёжлари учун етарли бўлмаётганлиги, оилада фарзандлар учун отанинг ўрни муҳим эканлиги, оиласини тиклаши кераклиги ҳақида тушунтирилди.
Ўз фарзандларини соғинган қарздор ота Ш.Раҳимов 2019 йилнинг 30 август куни алиментдан бўлган 3 млн 450 минг сўм қарзини ҳамда турмуш ўртоғи М.Раҳимованинг бошқа шахслардан олган 2 млн 550 минг сўм қарзини жами 6 млн. пулларни тўлаб, ўз оиласини тиклади.
Байрам арафасида яна бир оила яраштирилиб, 2 нафар болалар қутлуғ Мустақиллик байрамини ўз ота-онаси билан бирга нишонлади.






