АсосийJamiyat

Зоминлик ёшларга “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди

'Зоминлик ёшларга “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Бугун Зомин туманида мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зомин тумани Кенгаши раиси ўринбосари Темурбек Назаровнинг сўзларига кўра, бу ерда рус ва инглиз тилларини ўрганиш, компьютер саводхонлиги, шахмат-шашка, ментал арифметика, тасвирий санъат, рақс тўгараклари, пазандачилик, тикувчилик, тўқувчилик, миллий ҳунармандчилик каби касб-ҳунар тўгараклари ташкил этилган. Жами 13 турдаги тўгаракларнинг ҳар бир гуруҳига 12 нафардан ёш қамраб олиниши режалаштирилган.

Ёшлар медиа маркази ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар