Мажбурий ижро бюроси М.Улуғбек тумани бўлими иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатларини ижросини таъминлашда жорий йилнинг июль ва август ойлари давомида 7 нафар оилалар яраштирилган ва ижро иши юритуви тамомланган.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 15.07.2019 йилдаги йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Расуловдан ундирувчи Г.Ҳасанова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Ижро ҳаракатлари жараёнида шунингдек, олиб борилган тарғибот-тушунтириш ишларида натижасида мазкур ажрашган оила ярашиб бугунги кунда бир оила бўлиб яшашмоқда. Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-модда 1-қисмига асосан мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро иши тамомланган.
Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 08.01.2012 йилдаги йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Кабаковдан ундирувчи Н.Кабакова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида 1 нафар фарзандининг тақдирига бефарқ бўлмаган ота она ўзаро ярашишди.
Ҳудди шундай, қарздор Д.Утепов ҳам ундирувчи И.Утепова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент тўлаб бериши лозим эди, тушунтириш ишлари натижасида эр ва хотин яна оилани тиклашга қарор қилишди ва бугунги кунда бир оила бўлиб яшашмоқда





