Ҳуқуқий ахборот каналининг хабар қилинишича, ҳукумат қарори (683-сон, 17.08.2019 й.) билан Қўқон университети ташкил этилди.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари
Университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.






