АсосийJinoyat

Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади

'Яширилган кумушлар божхона чегарасидан ўта олмади'ning rasmi

Халқаро аэропортларимиз орқали ҳаракатланиш чоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Жумладан, “Бухоро аэропорти” чегара божхона постидан ҳаракатланаётган фуқаро Ҳ.А. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахснингюклари назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Текширув давомида ушбу қоидабузар умумий қиймати 15,5 миллион сўмлик 620,22 граммга тенг бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлигианиқланди.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар