Статистик маълумотларга кўра, 2009 йилнинг ўзида Ўзбекистонда термит деб аталмиш ҳашаротлар 25 мингдан ортиқ турар жойларни зарарлаганди. Термитлар одам яшайдиган ва яшамайдиган хонадонлар, қурилиш элементлари, тарихий обидалар, ёдгорликлар, саноат гидротехника иншоотларини вайрон қилишлари мумкин. Улар хаттокитемир йўл шпаллари ва телеграф устунларини бузишлари, шунингдек, қоғоз, картон, тўмимачилик, тери, жун материалларини ҳам ишдан чиқариши, еб битиришлари мумкин.
"AGROKIM" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари термитларга қарши курашиш воситасига оид фойдали моделни ишлаб чиқишди. Мазкур модель ҳашаротларга, хусусан, айнан термитларга қарши курашишда қўлланилганда яхши самара бериши мумкин.
Ушбу восита оқ толнинг яхлит ёғочидан диск (таблетка) шаклида ишлаб чиқарилган. Ихтиро қилинган ушбу восита экологик талабларга жавоб бера олади.
Фозилбек Нуржонов, Баҳодир Тошпўлатов ва Аллаберган Нуржоновларнинг мазкур фойдали моделига FAP 00960 рақамли давлат патенти берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради.





