АсосийDunyo

Афғонистонда яна портлаш юз берди

'Афғонистонда яна портлаш юз берди'ning rasmi

Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида портловчи қурилмалар жойлаштирилган юк машинасини портлаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 43 киши жароҳатланган.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида саккиз нафар полициячи ва тўрт нафар тинч аҳоли вакиллари бор.

Tolo News хабарига кўра, ҳужум якшанба куни Миллий хавфсизлик бошқармаси идорасида амалга оширилган. Ўз жонига қасд қилган террорчи юк машинасини портлатган. Толибон ҳаракати портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Жабрланганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам борлиги айтилмоқда. Уларнинг ҳолати ҳақида маълумотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар