АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги миқёсида “Офицерлар учкураши” мусобақасининг финал босқичи ўтказилмоқда

'Мудофаа вазирлиги миқёсида “Офицерлар учкураши” мусобақасининг финал босқичи ўтказилмоқда 'ning rasmi

Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» тоғ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида “Офицерлар учкураши” мусобақасининг якуний босқичи бошланди.

Таъкидлаш керакки, дастлаб ҳарбий қисм, сўнгра округ миқёсида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ҳарбий жамоалар ушбу якуний босқичига етиб келдилар. Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонликлари, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳарбий хизматчиларидан иборат жами 12 та жамоа биринчилик сари кураш олиб боришади.

Иштирокчилар дастлаб пистолетданнишонларга ўқ отиш бўйича баҳсларга киришди. Биринчи кун натижаларига кўра,умумжамоа ҳисобида Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари пешқадамликни қўлга киритишди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округиккинчи, Марказий ва Тошкент ҳарбий округлари эса учинчи ўринда кетмоқда.Ҳарбий хизматчилар шунингдек, узоқ масофага югуриш ва 100 метрга сузиш шартлари бўйича ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, “Офицерлар учкураши” мусобақаси 5 июлгача давом этади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар