АсосийDunyo

Россияда 14 нафар ҳарбий денгизчи ҳалок бўлди (Видео)

'Россияда 14 нафар ҳарбий денгизчи ҳалок бўлди (Видео)'ning rasmi

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 14 нафар денгизчининг ҳалок бўлиши мамлакат флоти ва бутун армия учун катта йўқотиш эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Воқеани шахсан ўрганишни мудофаа вазири Сергей Шойгу зиммасига юклади. Россия шимолий флотига тегишли бўлган сув ости аппарати бортида ёнғин рўй бериши натижасида 14 нафар ҳарбий денгизчи ҳалок бўлди. Фожиа Североморскдан унча узоқ бўлмаган Россия ҳудудий сувларида рўй берди. Ёнғин экипаж саъйи- ҳаракатлари билан ўчирилган шундан сўнг аппарат портга қайтарилган. Маълумотларга кўра, сув ости аппарати Россия ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган бўлган. Ҳозирча ушбу сув ости кемаси ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.

Айрим манбаларга кўра, бу АС-12 атом сув ости кемасидир. У Россиянинг энг махфий сув ости кемаларидан бири ҳисобланади. Россия президенти рўй берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила- аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, уларга зарур ёрдам бериш бўйича кўрсатма берди. Мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгуга эса воқеани жойига бориб ўрганишни ва фожиа нима сабабдан рўй берганини аниқлашни топширди.


Бошқа янгиликлар