АсосийShou-biznes

Жорж Клуни хотинини фарзанд кўришга мажбурламоқда

Жорж Клуни оиласида биринчи жиддий тортишув бошланди. 53 ёшли актер ўзининг 36 ёшли турмуш ўртоғи Амаль Аламуддиннинг адвокати билан фарзанд сабаб тортишиб қолди, дея хабар қилмоқда letidor.ru.

Клуни фарзанд ҳақида орзу қилмоқда. Унингча, авлод қолдириш вақти келди. Амаль эса ҳали болалар ҳақида гапиришга эрта деган фикрда.

Хорижий ОАВда жуфтликларга яқин бир кишининг сўзлари эълон қилинди: “Ушбу масала юзасидан бир қарорга келиш учун жуда қийин. Жорж уни алдаганликларини ҳис қилмоқда, чунки тўйдан олдин у Амаль билан бу мавзуни муҳокама қилганди. Бироқ Амаль фарзанд кўришга қарши эмас, шунчаки у бунга кўникиб олишни ва шундан кейингина фарзанд кўриш ёки асраб олиш ҳақида ўйлаб олмоқчи”.

Клуни фарзандли бўлишни шунчалик истамоқдаки, у ҳаттоки камбағал бир давлатдан бола асраб олишга ҳам тайёр.

    Бошқа янгиликлар