Япониянинг Осака шаҳрида «Катта йигирматалик» давлатларининг саммити расман ўз ишини бошлади, деб хабар берди NTV нашри.
Икки кунлик саммит доирасида халқаро аҳамиятга молик қатор муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилади. Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилиш, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши, Эрон атрофидаги халқаро танглик муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда. Саммитни Япония бош вазири Синдзо Абе очиб берди. Савдо – сотиқ масаласида таранглик ва геосиёсий хавф- хатарлар ортиб бормоқда. Мазкур масалада «Катта йигирматалик» зарур чораларни кўриши лозим.
"Ўсишга эришиш учун барча механизмлардан фойдаланишимиз, бу бизнинг умумий мақсадимиздир", дея таъкидлади, Абе. Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан АҚШ ва Россия президентларининг учрашуви бир ярим соатдан ортиқ вақт давом этган. Хабар қилинишича, сиёсатчилар Эрон, Украина, Сурия, Венесуэла масалаларини муҳокама қилишган. Шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Жанубий Корея президенти билан музокаралар олиб борган.






