Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар Иброҳим Абдувалиев (Майкл) ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига инглиз тилидан сабоқ бермоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳар бир ўқувчига инглизча мурожаат қилаётган аскар фаннинг тез ва осон ўзлаштирилиши учун турли усулларни қўллаяпти.
Шунингдек, ҳарбий қисмда таътил вақтида болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Мен ғолибман” номли спорт мусобақаси ўтказилди. Унда 6 ёшгача ва ундан юқори ёшдаги болалар веломарафонда қатнашишди.
Шу билан бирга, капитан Барҳаёт Исматуллаев раҳбарлигидаги “Бокс” ва “Қўл жанги” спорт тўгараги иштирокчилари ўртасидаги чемпионат ёшларни мазкур спорт турига иштиёқини янада оширди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича ўтказилган мазкур мусобақа ғолибларига ҳарбий қисм командири томонидан медаль ва дипломлар топширилди.






