Ўзбекистонда акредитациядан ўтган 27 та хорижий элчихоналарнинг ҳарбий атташелари Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик режасига асосан Шарқий ҳарбий округининг Қўқон гарнизонида бўлди.

Меҳмонлар экскурсияни Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилишдан бошлади. Фарғона вилоятидаги кўп йиллик тарихга эга қадамжолар уларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг ҳарбий атташелар ва уларнинг ёрдамчилариҚўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Улар бу ерда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув синфлари ва машғулот майдончалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ҳарбийтурли йўналишларда ташкил этилган тўгараклар фаолияти меҳмонлар эътиборини ўзига тортди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти






