Германияда 2 та Eurofighter қирувчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.
Хабар қилинишича, улар ҳарбий машғулотлар вақтида тўқнашиб кетган. Учувчиларнинг бири ҳалок бўлган, иккичиси эса омон қолган. Қутқарув гуруҳи уни дарахтдан топди. Германия Мудофаа вазири қурбон бўлган ҳарбийнинг оиласига таъзия билдирди.Воқеа содир бўлган жойда кейинчалик ёнғин келиб чиққан.






