Мамлакатимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар ўртасида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли Қарорига асосан,ҳар ойнинг учинчи жума куни “Автомобилсиз кун” акциясини ўтказишҳамда ҳар ҳафтанингжума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни”, деб қабул қилинган.

Шунга кўраТошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати томонидан мазкур тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Тадбирларгакенг жамоатчиликни жалб қилиш мақсадида, жорий йилнинг 21 июнь жума куни навбатдаги бўлиб ўтадиган тадбирга ўзгача ёндашилди. Шу куни соат 10-00да Чилонзор тумани Байналминал кўчасида Чилонзор тумани халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Автомобилсиз кун” акцияси доирасида марафон ва веломарафон ўтказилди.
Унда Чилонзор тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча ёзги дам олиш майдончалари ташкил этилган умумтаълим мактабларининг 200 нафар ўқувчилари, 30 нафар ХТБ ходимлари, жами250 нафар иштирокчилар қатнашди. Тадбир жуда мароқли ўтди. Унинг иштирокчиларизўр иштиёқ ҳамда ўзгача кўтаринкилик ҳамда ёшлик шижоати билан марра томон интилишди.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган веломарафонда туманнинг 126-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Мамажонов Муҳаммад Содиқ ўғли фахрли 1-ўринни, 79-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Султонов Беҳруз Мурод ўғли 2-ўринни, 128-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Мадаминов Диёрбек Низомиддин ўғли 3-ўрин соҳиби бўлишди.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилган югуриш марафонида туманнинг 195-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Темиров Файзулла Усмон ўғли 1-ўринни, 195-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Ғуломов Акбар Баҳром ўғли 2-ўринни, 178-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Самадов Амрбек Зиёвиддин ўғли 3-ўринни қўлга киритишди.

Қиз болалар ўртасида ўтказилган веломарафонда туманнинг 79-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Султанова Камила Мурод қизи 1-ўринни, 179-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Раҳматова Диёра Аҳмаджон қизи 2-ўринни, 114-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Ўлмасжонова Муслима Азизжон қизи 3-ўринни эгалладилар.
Қиз болалар ўртасида ўтказилган югуриш марафонида туманнинг 126-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Бахтиёрова Диёра Баҳодир қизи 1-ўринни, 114-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчиси, Ҳабибуллаева Малика Шерзод қизи 2-ўринни, 114-сонли умумий ўрта- таълим мактаби ўқувчиси, Яминова Назокат Зокир қизи 3-ўринни қўлга киритишди.
Марафон ва веломарафонғолиблари фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари, буклет ҳамда эслатмалар билан тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли тадбирлар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда пойтахт Халқ таълими бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Бундай тадбирлар нафақат унинг иштирокчилари, балки ён-атрофдагиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, ўзгача завқ-шавқ уйғотади. Кузатувчилар сонининг ҳар дақиқа кўпайиб боргани, томошабинларнинг катта қизиқиш билан мусобақа қатнашчиларини олқишлашлари бунинг исботидир. Шу боис бу каби ўзига хос мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. Зотан, тадбир иштирокчилари ҳам шундай фикрдадир.






