АсосийJamiyat

Марказий ҳарбий округдаги Кучишлатар бўлинмалар ўртасида мусобақа ўтказилди

'Марказий ҳарбий округдаги Кучишлатар бўлинмалар ўртасида мусобақа ўтказилди'ning rasmi

Жиззах шаҳридаги Олимпия заҳиралари мактаб-интернати биносида “Ёшлар ойлиги” доирасида Қуролли Кучлар куч тузилмаларининг 30 ёшгача бўлган вакиллари ўртасида мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Жиззах гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари таркибидан 5 та жамоа сувда сузиш, 400 метрга ҳарбийлашган эстафета югуриш, савол-жавоб ҳамда эркин мавзудаги саҳна кўриниши орқали беллашдилар.

Биринчи ва иккинчи шартлар бўйича ҳарбий жамоаларнинг кўрсаткичлари деярли фарқ қилмади.

Тезкор савол-жавоб ҳамда актёрлик маҳорати шартларида Ички ишлар вазирлиги бошқармаси жамоаси энг юқори натижа кўрсатиб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақада иккинчи ўрин Миллий гвардия, учунчи ўрин эса Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм жамоасига насиб этди.

Ғолиб жамоалар қимматбаҳо совға ва диплом билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар