АсосийJamiyat

Чирчиқда халқаро армия ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда

'Чирчиқда халқаро армия ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда'ning rasmi

“АрМИ – 2019” нуфузли халқаро армия ўйинларининг “Қуролсоз уста” танлови жорий йилда Хитой Халқ Хеспубликасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар бу сафар ҳам мазкур танловда иштирок этишни режалаштирган.


Таъкидлаш керак-ки, мазкур халқаро мусобақада Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2017 йилда фахрли иккинчи ўринни, 2018 йилда эса умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган. “АрМИ – 2019” нуфузли халқаро мусобақасида муносиб иштирок этиш мақсадида ҳарбий хизматчиларимиз айни кунларда Чирчиқ дала-ўқув майдонида жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Бир ҳафта давом этадиган “Қуролсоз уста” танлови 5 та босқичдан иборат. Шу боис эрта тонгдан тунга қадар машқ қилаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар мусобақа давомида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратмоқда.

    Бошқа янгиликлар