Ормуз бўғозида Америка дронининг уриб туширилиши ортидан АҚШ ва Эрон муносабатлари янада таранглашмоқда, деб хабар берди Еuronews.com.нашри.
Халқаро ҳамжамият давлатлар ўртасида қуролли можаро келиб чиқиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида “Эрон жуда катта хато қилди", деган изоҳ қолдирди. Ўз навбатида Саудия Арабистони ҳам Эронни тажовузкорликда айблаб чиқди. Расмий Ар-Риёд ўз ҳамкорлари билан Теҳронга нисбатан қандай чоралар кўришни муҳокама қилишини маълум қилди. Москва эса томонларни босиқликка чақирмоқда.
Президент Владимир Путин “АҚШ қуролли кучлардан фойдаланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Аммо бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, бу минтақа учун минимум фожеа билан якунланади. Бундай уринишни амалга оширишнинг оқибати жуда ачинарли бўлади”,- дея таъкидлади. Теҳрон эса икки томонлама муносабатларнинг совуқлашувида Вашингтонни айбламоқда. Хавфсизлик бўйича мамлакат олий кенгаши ҳаво кенгликларининг бузиб кирилиши билан боғлиқ ҳолатларга кескин чоралар кўрилишини таъкидлади. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги БМТ га АҚШнинг провокацион ва агрессив ҳаракатлари устидан шикоят киритишини маълум қилди.






