Тошкент шаҳрида Давлат хизматлари марказлари орқали болаларни Давлат умум ўрта-таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнлари муваффақиятли бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"қарорига асосан ота-оналарга ўз микроҳудудлари бўйича ажратилган мактабларга йўлланмаларберилмоқда Фуқароларга тўлиқ электронлаштирилган, тезкор сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатилмоқда.
Қарорга кўра, қўйидаги мактабларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Бектемир туманидаги 289,290, 291,293-сон мактабларига;
Миробод тумани 31,60, 94, 110, 125, 263-сон мактабларига;
Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактабларига;
Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактабларига;
Сергели тумани 6,7,300-сон мактабларига;
Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактабларига;
Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактабларига;
Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактабларига;
Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактабларига;
Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактабларига;
Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактабларига.
Ойбек Ҳасанов, Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси Бош маслаҳатчиси






