Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 5 ҳафта давом этган ҳарбий психолоя бўйича дарсларда Мудофаа вазирлигининг 25 нафар ҳарбий хизматчиси соҳа бўйича ўз малакасини оширди.
Жами 144 соат давом этган малака ошириш курсларида ҳарбий хизматчилар оила психологияси, суицид ва стресс ҳолатларининг олдини олиш каби долзарб мавзуларда олиб борилган дарсларда қатнашишди. Бундан ташқари, улар жамоани жипслаштириш, кичик ва катта гуруҳлар билан ишлаш тактик усуллари ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, психологик ишларни ташкил этиш ва олиб боришда муайян тажрибага эга бўлди.
Бундан кўриниб турибдики, Ватан мудофаасида ҳар томонлама профиссионал ҳарбий кадрлар гуруҳини шакиллантириш мақсадида инсоннинг ҳарбий ҳаракатлар шароитида намоён бўладиган хулқ-атворини, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатларини ўрганувчи ҳарбий психологларни тайёрлаш, билим ва малакаларини бойитиш борасидаги мақсадли ишлар жадал олиб борилмоқда.
Курсларни якунлаган ҳарбий хизматчиларга университет раҳбари, академик В. Б. Қудратов бошчилигида сертификатлар тақдим этилди.






