Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўқитувчилар ва малакали мутахассисларни кадрлар тайёрлашда илмий-педагогик фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ишга таклиф этади:
«Архитектура ва шаҳарсозлик»;
«Қурилиш»;
«Альтернатив энергия»;
«Туризм»;
«Бизнесни бошқариш»;
«Халқаро маркетинг»;
«Халқаро иқтисодий алоқалар»;
«Корейс тили филологияси»;
«Бошланғич таълим»;
«Мактабгача таълим»;
«Гўзаллик эстетикаси ва либослар дизайни».
Талаблар:
- олий маълумот, илмий даража бўлса мақсадга мувофиқ;
- киришимли бўлиш, замонавий педагогика ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш;
- ўзбек ёки рус тилини мукаммал билиш, инглиз тилида эркин мулоқот қилиш.
Қўшимча имтиёзлар:
- профессионал ва карьеранинг ўсиш имконияти;
- стажировка ва малака ошириш курсларидан ўқиш имконияти (шу жумладан чет элда);
- ойлик маошни индивидуал тарзда белгилаш;
- мукофотлашнинг турли механизмлари;
- ҳафтада беш кунлик иш куни.
Танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодлар 2019 йилнинг 20 августидан бошлаб резюмеларини hr@ytit.uz электрон манзилига юборишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун контактлар:
Телефон: +998(78) 129-40-40 (ички 114; 129; 123).






