Мамлакатимизнинг Варшава шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 30 май куни Польша ваколатли органлари томонидан 18 майда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ҳушсиз ҳолда касалхонага жойлаштирилган Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқлангани қайд этилди. Мазкур фуқаронинг Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли эканлиги Польшага келган отаси томонидан тасдиқланган. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги сайтида ахборот берилди.
Айни пайтда мазкур автоҳалокатда вафот этган бошқа ҳамюртимизнинг шахсини аниқлаш учун унинг яқин қариндошларини Польшага келиш масалалари ҳам ҳал қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра у Мамадалиев Шухратжон Вахобович бўлиши мумкин.
Элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва Польшанинг ваколатли органлари билан доимий алоқа ўрнатилган.






